Бугун 11 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россиялик блогер Илья Варламов Самарқанд аҳолисидан узр сўради

Россиялик блогер Илья Варламов Самарқанд аҳолисидан узр сўради

Яқинда Самарқандга ташриф буюриб, унинг сайёҳлик инфратузиламасидан қониқмаган таниқли россиялик блогер урбанист Илья Варламов шаҳар аҳолисидан узр сўради.

Чиновники Самарканда исправили недостатки, о которых написал в своем ЖЖ блогер Илья Варламов

OTABEK ABDULLAYEV / FACEBOOK

Варламовнинг сўзларига кўра, “Живой журнал”да унинг Самарқандга саёҳати ҳақида мақола нашр этилишидан бир кун ўтиб, шаҳарда “иш қайнаб кетган”. Амалдорлар блогер кезган жойларда бўлиб, у танқид қилган камчиликларни тузатишган.

Чиновники Самарканда исправили недостатки, о которых написал в своем ЖЖ блогер Илья Варламов

OTABEK ABDULLAYEV / FACEBOOK

Шаҳарнинг ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Отабек Абдуллаев  Facebook᾽даги саҳифасида Варламов мақоласида кўрсатилган ободонлаштириш ишларига оид камчиликлар бартараф этилаётганини маълум қилди ва ўқувчиларга фотоҳисоботни тақдим этди.Шунингдек, у шаҳар мутасаддилари келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликка ҳаракат қилишларини таъкидлади.

Чиновники Самарканда исправили недостатки, о которых написал в своем ЖЖ блогер Илья Варламов

OTABEK ABDULLAYEV / FACEBOOK

“Бир тарафдан, бу жуда ажойиб. Танқидга яхши ва тўғри муносабат. Бошқа тарафдан, шаҳар бўйлаб жуда юзаки сайр қилганимдан хижолатдаман. Агар ўзбек амалдорлари камчиликларини шунчалик тезкор ислоҳ қила олишларини билганимда, томошага жиддийроқ ёндошган бўлардим. Умуман олганда, бу мендаги камчилик. Узр сўрайман”, - дея ёзган Илья Варламов.

Чиновники Самарканда исправили недостатки, о которых написал в своем ЖЖ блогер Илья Варламов

Шунингдек, у Ўзбекистонга албатта яна қайтишига ишонтирган. У Тошкентни кўриш иштиёқида.

Киритилди: 10:04 24.02.2020. Ўқилди: 3520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!