24 ёшли россиялик бастакор Лондон марказида ўлдириб кетилди. Воқеа кечга яқин Захир уйига кетаётганида содир бўлди. Жиноятчилар унинг қўлидаги қимматбаҳо соатга қизиқиб қолишди ва уни тортиб олишга уринишди. Захир ва жиноятчилар ўртасидаги можаро эса ёш бастакорнинг ўлими билан тугади. Уни пичоқлаб кетишган.
Захир Англияга машҳур бастакор сифатида танилиш учун келганди. Биг-Бен ва Вестминистрдан унинг квартирасигача бўлган масофа 15 дақиқалик йўл эди, холос. Айни дамда Британия полицияси қотилларни изламоқда.