Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияга учолмай, чиптани қайтариб берган ва пулини ололмаётган эркакнинг муаммоси ҳал бўлди

Россияга учолмай, чиптани қайтариб берган ва пулини ололмаётган эркакнинг муаммоси ҳал бўлди

Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Жогари МФЙда яшовчи фуқаро Т. З. 2022 йил 4 мартда Вобкент туманида жойлашган “Лочин экспресс плюс” МЧЖга қарашли авиакассадан 2 930 000 сўмга авиачипта харид қилади.

Аммо айрим сабабларга кўра фуқаро Т.З. Россия Федерациясига учолмайди. Чиптани ҳали муддати борлиги сабабли авиакассага қайтариб топширади. 2022 йил 6 июлгача чипта пулини қайтариб ололмагач эса Бош прокуратура ишонч телефонига мурожаат қилади.

Бош прокуратурадан келиб тушган мурожаатни Ўзбекистон истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш Федерацияси Бухоро вилоят Вобкент туман истеьмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилиб, 2 930 000 сўм чипта пули олиб берилди.

Истеьмолчи жамият ходимларига миннатдорлик билдирди.

Киритилди: 11:31 21.07.2022. Ўқилди: 2252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!