Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияга носвой олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик фуқаролар қўлга олинди

Россияга носвой олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик фуқаролар қўлга олинди

Ўзбекистондан халқаро рейс билан учган йўловчилар 14 килограмм носвой маҳсулотини Кемеровога олиб ўтмоқчи бўлишди. Божхона назорати пайтида сохта маҳсулотлар аниқланди, деб хабар бермоқда Россия ОAВ.

Текширув давомида қонунбузарлар тақиқланган маҳсулотни сотиш учун эмас, балки ўзлари фойдаланишлари учун олиб келганликларини билдиришди. Вояга етган бир киши томонидан 250 граммдан ортиқ тамаки импорт қилиниши Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгашининг қарорига биноан шахсий фойдаланадиган маҳсулотга кирмайди.

Ўзбекистонлик фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан товарларни декларациядан ўтказмаганлиги ёки ёлғон декларация тўлдирганлиги учун жавобгарликка тортиладилар.

Киритилди: 16:52 19.01.2021. Ўқилди: 4812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!