Россиядан нефть ва газсиз Венгрияни энергия ресурслари билан таъминлашни кафолатлаб бўлмайди, деди мамлакат ташқи ишлар вазири La Repubblica нашрига берган интервьюсида.
У сиёсатда «география ва воқелик» муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади:
«Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ҳудудда бўлганингизда, агар сиз Россиянинг энергия ресурсларини олмасангиз, ўз мамлакатингизни таъминлай олмайсиз», деди Сийяарто.