Элиста аэропорти 3 майдан бошлаб фуқаро авиацияси парвозлари учун очилади, - деб хабар қилди Россия ҳукумати. Хавфсиз парвозларни амалга ошириш имконияти Мудофаа вазирлиги, Федерал ҳаво транспорти агентлиги ва Ҳаво ҳаракатини бошқариш давлат корпорацияси мутахассислари томонидан тасдиқланган.