Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда яна бир ҳаракат «террорчилар» рўйхатига киритилди

Россияда яна бир ҳаракат «террорчилар» рўйхатига киритилди

Росфинмониторинг «Я/Мы Сергей Фургал» минтақалараро жамоат ҳаракати»ни «террорчилар ва экстремистлар» реестрига киритди, деб ёзади ТАСС 26 апрел, жума куни департамент маълумотларига таяниб.

Феврал ойида Хабаровск ўлкаси суди «ҳаракат»нинг Россия ҳудудидаги фаолиятини ноқонуний деб топди ва уни «экстремистик» ташкилот деб эълон қилди. Шу билан бирга, «Медуза» ёзишича, очиқ манбаларда «ўз уюшмасини «Я/Мы Сергей Фургал» деб атайдиган фаоллар гуруҳи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ».

Шунингдек, Адлия вазирлиги «террорчилар» рўйхатига яна бир мавжуд бўлмаган ҳаракатни қўшишни талаб қилди

Россия Адлия вазирлиги 26 апрел, жума куни шунингдек, «Антироссийское сепаратистское движение»ни «экстремистик ташкилот» деб тан олишни талаб қилди, дейилади вазирлик сайтида. Адлия вазирлиги ушбу «халқаро ижтимоий ҳаракат» «Россиянинг кўп миллатли бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини бузиш» билан шуғулланади, деб ҳисоблайди.

Киритилди: 09:28 27.04.2024. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!