Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда ўз ота-онасининг қотили жинни деб топилди

Россияда ўз ота-онасининг қотили жинни деб топилди

Россияда ўз ота-онасини ўлдирган одам жинни деб топилди, энди жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Қотил Кирилл Балакшовнинг қамоқ муддати тиббий чоралар билан алмаштирилганлиги тўғрисида "Санкт-Петербург" давлат телерадиоэшиттириш компанияси томонидан судларнинг қўшма матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг баҳорида оилавий жанжал фожиа келтириб чиқарган эди. Йигит ота-онасини пичоқлаб қўйган. Она жойида вафот этган, ота тез ёрдам машинасида кўз юмган.

Гумонланувчи ўз айбини тан олди. Aммо унга психиатрия экспертизаси тайинланган. Кирилл Балакшов касалхонада кучайтирилган назорат остида мажбурий даволанади.

Киритилди: 17:29 25.02.2021. Ўқилди: 2153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!