Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россияда Сбербанк 4,9 фоиз ставка билан кредитни реклама қилгани учун 600 минг рубл жаримага тортилди

A A A
Россияда Сбербанк 4,9 фоиз ставка билан кредитни реклама қилгани учун 600 минг рубл жаримага тортилди

Россия Федерал монополияга қарши хизмати (ФАС) Сбербанкни 600 минг рубл (84 млн сўм атрофида) миқдорида жаримага тортишга қарор қилди.

Бунга сабаб сифатида 4,9 фоиз ставкадаги кредитни реклама қилишда “истеъмолчиларни чалғитиш” келтирилган.

ФАС матбуот хизмати Россия телеканалларида эфирга узатилган Сбербанк рекламаси бўйича шикоятлар келиб тушганини айтган.

Сбербанк рекламаси катта ҳажмда 4,9 фоиздан кредит бўйича фоиз ставкаси тўғрисида истеъмолчи учун жозибадор бўлган маълумотлар кўрсатилган.

“Бироқ, кредит қийматига таъсир этувчи бошқа шартлар ва уни олиш имконияти тўғрисидаги маълумотлар (сумма, муддат, суғурта шартномасини тузиш шарти ва ҳ.к.) қисқа муддатда ўқиш қийин бўлган шрифтда изоҳда жойлаштирилган. Бу орқали истеъмолчилар кредитнинг нархини белгилайдиган барча шартлар тўғрисида тўлиқ бўлмаган маълумотга эга бўлган”, — дея хулоса қилади ФАС.

Жарима миқдори Сбербанк каби йирик банк учун катта эмас. Аммо бу каби ҳолатлар банк обрўсига ва унга бўлган ишончга салбий таъсир қилади.

Манба.

Киритилди: 17:49 31.05.2023. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!