Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россияда самолёт аэропортга қўнгач, учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Россияда самолёт аэропортга қўнгач, учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Пайшанба куни эрталаб Москвадан Норильскга (Красноярск ўлкаси) етиб келган "Сибирь" авиакомпаниясининг Airbus 321A лайнери аэропортга қўнгач, бурилиш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди.

Бу ҳақда Ғарбий Сибирь транспорт прокуратураси маълум қилди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, бугун соат 08:00 атрофида Н.Н.Урвацев номидаги Норильск халқаро аэропортида Москвадан учаётган "Сибирь" авиакомпаниясининг Airbus 321A самолёти қўниш тугагандан сўнг, учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетган", — дейилади хабарда.

Назорат қилувчи орган маълумотларига кўра, самолёт бортида 79 нафар йўловчи бўлган;

Москвага қайтиш рейси учун захира самолёт ажратилди, жўнаш соат 15:30 га режалаштирилган.

Киритилди: 10:43 02.01.2025. Ўқилди: 1351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!