Россия Федерацияси ҳудудида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинди.
Бу Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилди.
Болалар Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт орқали олиб келиниб, вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Зарур тартиб-таомиллардан сўнг 13 нафар бола ота-оналарига топширилди. Яна 1 нафар бола эса марказ ходимлари ҳамроҳлигида Андижон шаҳрига юборилиб, онасига топширилади.
Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари уларнинг яшаш жойидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давом эттирилади.