Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россияда озиқ-овқат ва электр нархи Британияникидан паст

A A A
Россияда озиқ-овқат ва электр нархи Британияникидан паст

Август ойида Буюк Британияда озиқ-овқат нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 фоизга ошди, Россияда эса озиқ-овқат нархи 11,3 фоизга арзонлашди, деб ёзади The Sun.

Қайд этилишича, Россияда нархлар Ғарб санкцияларига қарамай, пастроқ бўлган.

Мутахассисларнинг айтишича, Россияда нефть сотишдан тушган пул бор экан, озиқ-овқат субсидиялари муаммо эмас.

Шунингдек, Британияда бензин нархи юқорироқ ва электр энергияси нархининг 80 фоизга ошиши кутилмоқда, Россияда эса бу ўсиш 10 фоизни ташкил этди.

Аввалроқ Италия лигаси партияси раҳбари Маттео Салвини Европа Иттифоқи расмийларини Россияга қарши санкциялар оқибатлари туфайли фуқароларнинг харажатларини қоплашга чақирганди.

Киритилди: 17:33 04.09.2022. Ўқилди: 3018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда