Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россияда оғир вазиятда қолган яна 17 нафар фуқаро олиб келинди

Россияда оғир вазиятда қолган яна 17 нафар фуқаро олиб келинди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро миграция ташкилоти билан келишувга мувофиқ, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан 7 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди (https://t.me/migratsiyaagentligi/882).

Бугун ана шундай тоифадаги фуқаролардан яна 17 нафари Москва шаҳридан чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинган юртдошларимиз асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.
 

Киритилди: 08:54 25.09.2020. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!