Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россияда мигрантлар ўта етишмаётган соҳалар маълум бўлди

Россияда мигрантлар ўта етишмаётган соҳалар маълум бўлди

Коронавирус билан боғлиқ чекловлар таъсир кўрсатмаган қурилиш, чакана савдо, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда мигрантлар етишмаслиги кучли сезилмоқда. Бу ҳақда тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Россия президенти ҳузуридаги вакилнинг маслаҳатчиси Антон Свириденко маълум қилди.

“Кучли чекловлар бўлган ёки сақланиб қолинаётган ёки талаб тушиб кетган жойларда бу йил ҳам мигрантлар меҳнати талаб қилинмаяпти. Аммо ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетмаган қурилиш, чакана савдо, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда мигрантлар етишмаслиги ўта кучли сезилмоқда, чунки фуқароларимизни муайян бир ўринларни эгаллашга мажбурлашнинг имкони йўқ”, - дея Свириденконинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

У, кичик ва ўрта бизнес маълумотларига кўра, ишсизлик ўсиши ва ходимлар сони қисқартирилишига қарамай Россия фуқаролари барибир мигрантлар ўрнини эгаллашга рози бўлишмаганини таъкидлади.

Свириденко мигрантлар меҳнати бир вақтнинг ўзида бутун дунё иқтисодиёти учун ҳам рағбатлантирувчи омил, ҳам муаммо эканини қайд эди.

“Бир томондан, арзонроқ ишчи кучидан фойдаланиш бизнесни рағбатлантиради, бошқа томондан эса мамлакатнинг ўзининг фуқаролари бандлиги имкониятини чеклайди”, - дея тушунтирди у.

Киритилди: 07:55 01.12.2020. Ўқилди: 3944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!