Россия Молия бозори қўмитаси раиси Анатолий Аксаковга кўра, лойиҳа бизнес ва мусулмон жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда ва 2026 йилгача якунланиши режалаштирилган.
Ислом банкчилиги Россияда 2023 йилдан эксперимент тарзида Доғистан, Чечинистон, Бошқурдистон ва Татаристонда ривожлантирилмоқда. 2025 йил ёзда эксперимент 1 сентябр 2028 йилгача узайтирилди ва амалга ошириладиган операциялар рўйхати кенгайтирилди. Келгусида бошқа ҳудудлар ҳам лойиҳага қўшилиши мумкин.