Россия президентининг Стратегик ривожланиш кенгашида муҳим баёнотлари:
▪️Йилнинг биринчи ярмида ЯИМ ўсиши 0,6% ни, иккинчи чоракда эса 1,3% ни ташкил этди. Ташқи босим каби бир қатор омиллар иқтисодий ўсишга таъсир қилаётгани аниқ.
▪️Украина террористик ҳужумлари ҳеч қандай жиддий оқибатларга олиб келгани йўқ, олиб келиши мумкин ҳам эмас, аммо улар зарар етказмоқда.
▪️Савдо инфратузилмаси самарали ва ишончли ишламоқда. Бу соҳада ишлайдиган ҳар бир киши ўз вазифаларини бажармоқда.
▪️Логистика ва омборхоналар, албатта, давлат иштирокида тиклашни талаб қилади. Шу муносабат билан мен ҳукуматдан тегишли дастурни қабул қилишни сўрайман.
▪️Бир қатор иқтисодий соҳаларда ишчи кучи етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, робототехника ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш айниқса муҳимдир.
▪️Россия суверенитетини мустаҳкамлаш керак. Миллий лойиҳалар учун катта маблағлар ажратилган ва уларнинг ўз вақтида бажарилиши муҳимдир.