Давлат Думаси чет эл фуқароларига АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берадиган Грин-карталарни олиш учун Америка лотереясини ўтказишни тақиқлашни таклиф қилди.
Таъкидланишича, бундай қарор Россия делегациясининг бир қисмини БМТ Бош ассамблеясига киритмаслик тўғрисидаги қарорга жавоб бўлиши мумкин.
Давлат Думаси Ташқи ишлар бўйича қўмита раисининг ўринбосари Алексей Чепа Россия АҚШнинг бундай ҳаракатларини жавобсиз қолдирмаслиги кераклигини таъкидлади.
Аниқланишича, 2018 йилда 4,5 мингдан ортиқ россияликлар АҚШга яшил карта дастури бўйича жўнаб кетишган.
Аввалроқ, АҚШ элчихонасида Россия делегацияси аъзоларига виза берилмаслиги алоҳида масала деб номланган.