Активистлар Вконтакте ижтимоий тармоғида Геннадий Ракитин номли ўйлаб топилган «З-шоир» номидан ХХ асрда Гитлер ва унинг режимини мадҳ этган немис шоирларининг шеърларини ўзгартириб таржима қилиб, жойлаб боришган. Уни Россия Давлат думасининг 95 депутати ва 28 сенатори дўстлари сафига қўшишган.