Хориждаги яна бир гуруҳ юртдошларимизнинг ҳуқуқлари тикланди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, Ханти-Мансийск автоном округи Нягань шаҳрида 19 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган. Шунингдек, ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган ва ҳуқуқлари бузилган.
Юртдошларимизнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ханти-Мансийск автоном округидаги вакили томонидан мурожаати ўрганилади ва Россия Федерациясининг мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳаракатлар натижасида ватандошларимизнинг ҳужжатлари олиб берилди ва ҳуқуқлари тикланди.