Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда 100 га яқин журналистда коронавирус аниқланди

Россияда 100 га яқин журналистда коронавирус аниқланди

Алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазирининг ўринбосари Алексей Волиннинг сўзларига кўра, журналистлар ҳам хавф остида. «Биздаги хабарларга кўра, бугунги кунда юзга яқин журналистларга коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган. Афсуски, яқинда Москвада журналистлардан бири вафот этди, - деди вазир ўринбосари.

ОАВнинг 500 га яқин ходими карантинда.

Аввалроқ, Алоқа вазирлиги раҳбарининг ўринбосари 2020 йилда коронавирус туфайли медиа секторининг йўқотишини 100 миллиард рублга баҳолаган эди. Алексей Волиннинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар сони ўсиб бормоқда, аммо оммавий ахборот воситалари даромадлари пасаймоқда ва реклама бюджетлари ҳам сезиларли даражада камаймоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 52 мингдан ортиқ одамга коронавирус  юққан, 400 дан ортиқ киши вафот этди, март ойининг охиридан бошлаб аксарият минтақаларда ўз-ўзини изоляция қилиш режими жорий этилди. Бутун апрел Россияда таътил деб эълон қилинди.

Киритилди: 03:15 22.04.2020. Ўқилди: 2467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!