Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия зарбаси оқибатида Харьковда телеминоранинг бир қисми қулаб тушди

Россия зарбаси оқибатида Харьковда телеминоранинг бир қисми қулаб тушди

22 апрель кечқурун Харьковни ўққа тутиш чоғида Россия армияси шаҳар телеминорасига ракета ҳужуми уюштирди, деб хабар бермоқда УНИАН агентлиги.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда телеминоранинг тепа қисми қулагани акс этган. Харьковда рақамли телевидение сигналида узилишлар кузатиляпти, дея аниқлик киритмоқда УНИАН.

Харьков вилояти прокуратурасининг хабар беришича, зарба Россиянинг Х-59 ракетаси билан амалга оширилган. Ташкилот уруш қонун-қоидаларини бузиш ҳолатларини текширишни бошлади.

Харьков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, ҳужум пайтида телеминора ходимлари бошпанада бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

Киритилди: 04:40 23.04.2024. Ўқилди: 1726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!