Binkov's Battlegrounds номли YouTube канали Россия ва Япония яқин келажакда уруш бошлаётган вазиятни моделлаштирди.
Канал маълумотларига кўра, агар иккала давлат ҳам иттифоқчилар ва ядро қуролининг ёрдамисиз жанг қилса ва уруш бир неча йил давом этадиган бўлса, Россия ўз ускуналарини модернизация қилади ва ғалаба қозонади, денгизда ва осмонда назорат ўрнатади.
Муаллифлар Россиянинг "Aдмирал Кузнецов" авиаташувчи кемаси модернизация қилинаётгани, қолган кемалар улкан ҳудудга тарқалиб кетгани ва Япония флоти бирлаштирилганига эътибор қаратдилар. Бундан ташқари, Япониянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жуда ишончли.
Каналнинг таъкидлашича, агар уруш фақат бир йил давом этса, Россия бутун Японияни босиб ололмайди, балки бир нечта оролларни эгаллайди, холос.