Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Японияга норозилик билдирди

Россия Японияга норозилик билдирди

Япониянинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Токионинг Россия чегараларига яқин ҳудудларда АҚШ билан қўшма машғулотлар ўтказиш режалари муносабати билан норозилик билдирди.

26 сентябрь куни Япония АҚШ билан Keen Sword-25 билан кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказиши, унда 45 минг аскар иштирок этиши кутилаётгани маълум бўлди. Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, машғулотлар давомида ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари, шунингдек, АҚШ қуролли кучларининг ҳарбий базаларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, машғулотларда фуқаролик аэропортлари ва портлари ҳам иштирок этади.

Япония Мудофаа вазирлиги қайси фуқаролик объектлари муҳокама қилинаётганига аниқлик киритмади. Аммо ҳукуматнинг аввалроқ қабул қилинган «муайян мақсадларда фойдаланиш учун аэропортлар ва портлар» тўғрисидаги қарорларига кўра, гап 28 та фуқаролик инфратузилмаси объектлари ҳақида бормоқда. Маълум қилинишича, агар керак бўлса, улардан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ва эвакуация қилиш мумкин.

Киритилди: 01:51 12.10.2024. Ўқилди: 6921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!