Украина жанубидаги манбалар Россиянинг янги дронлар билан ҳужуми ҳақида хабар қилди.
Украинанинг бир қанча каналлари ва расмийлари руслар Эронга тегишли камикадзе дронларининг янги гуруҳини ишга туширгани ҳақида хабар беришди.
Николаев вилояти маъмурияти раҳбари Виталий Ким телеграммада дронлар ҳужуми кутилаётганини маълум қилган. "Новости Николаев" Telegram каналига кўра, россияликлар ҳар бирида бешта дрондан иборат учта дронлар гуруҳи учирган.