Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Харков ва Днепрга ҳужум қилди

Россия Харков ва Днепрга ҳужум қилди

Чоршанба куни эрталаб Украина шимоли-шарқидаги Харковни нишонга олган Россия ракета ҳужумида камида олти киши жароҳатланган, деди вилоят губернатори Олег Синегубов.

Россия баллистик ракеталардан фойдаланган, дея қўшимча қилди Украина ҳарбий-ҳаво кучлари.

Синегубов Телеграмъдаги баёнотида ҳужум “фуқароларнинг нотураржой инфратузилмасига зарар етказганини” айтди.

Айни пайтда Украинанинг марказий қисмидаги Днепрда губернатор Сергей Лисак ҳам кенг кўламли ҳужумлар ҳақида хабар бериб, Москвани “минтақа энергетика тизимини йўқ қилишга уринаётганликда” айблади.

"Ҳаво сигнализацияси ўчирилгунча хавфсиз жойда туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!", деди Лисак қишки совуқ ҳарорат билан юзлашган аҳолига.

Губернаторнинг қўшимча қилишича, зарбалар ортидан олиб борилган қидирув-қутқарув операцияси натижасида ҳалок бўлган 43 ёшли эркак ва яна яраланган 17 киши аниқланган.

Украинанинг энг йирик хусусий энергетика компанияси ДТЕК чоршанба куни унинг электр стансиялари Россия томонидан ҳужумга учраганини айтди.

“Бу жорий йилдаги Украина энергетика секторига 13-, компаниянинг энергетика обектларига қилинган 10- оммавий ҳужумдир”, — дейилади компания баёнотида.

Киритилди: 20:24 25.12.2024. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!