Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия Венесуэлага ёрдам берадими?

Россия Венесуэлага ёрдам берадими?

АҚШ ҳужум қилган тақдирда Россия Венесуэлага ёрдам бериши даргумон, деб ёзмоқда The Atlantic.

"АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Лотин Америкасидаги наркокартелларига қарши “Жанубий найза” амалиёти бошланганини эълон қилди. Ушбу амалиётнинг асосий нишони, эҳтимол, Венесуела бўлади. Вашингтон президент Николас Мадурони ағдаришни режалаштирмоқда", дея ёзмоқда нашр.

The Atlantic манбаларига кўра, Венесуэла Қўшма Штатларнинг эҳтимолий ҳужуми фонида Россиядан ёрдам сўраган. Бироқ Москва Каракасга кўмак беришга тайёр эканини ҳеч қандай тарзда билдирмаяпти. Ҳозирда Кремлнинг барча ресурслари Украинадаги урушга қаратилган.

11 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда Венесуэла ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилмагани ва икки томонлама келишувлар доирасида Москва Венесуэлани ташқи тажовуздан ҳимоя қилишга мажбур эмаслигини айтди.

Киритилди: 22:25 14.11.2025. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!