Россия «Венера-Д» космик кемасини лойиҳалашни бошлади.
«Кема қўшни сайёра юзасида тадқиқотлар ўтказиш учун мўлжалланган», деб хабар беди «РИА Новости» Россия Фанлар академиясининг космик тадқиқотлар институти сайёралар атмосферасини спектроскопия қилиш лабораторияси бошлиғи Людмила Засовага асосланиб.
«Ишга тушириш 2029 йилга режалаштирилган», дея маълум қилган Засова.
Россия Фанлар академиясининг космик тадқиқотлар институтининг илмий директори Лев Зелений ушбу лойиҳани молиялаштириш учун маблағ 2021 йилда ажратилишини таъкидлаган. 2025 йилгача олиб бориладиган иш учун тахминан 550 миллион рубль сарфланиши мумкин.