Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия ва Хитой Тинч океанида патруллик қилмоқда

A A A
Россия ва Хитой Тинч океанида патруллик қилмоқда

Россия ҳарбий-денгиз флоти ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Тинч океанида қўшма патрул фаолиятини бошлади, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги. Қайд этилишича, Буюк Пётр кўрфази сувларида қўшма отряд тузилган бўлиб, улар келишилган маршрут бўйлаб ҳаракатлана бошлаган.

"Қўшма патрулларнинг мақсади Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш, денгиз ҳудудини кузатиш ва Россия Федерацияси ва Хитойнинг денгиз хўжалиги объэктларини ҳимоя қилишдир", дейилади хабарда.

Киритилди: 18:18 28.07.2023. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар