Москва Киевга 909 нафар ҳалок бўлган аскарнинг танасини қайтарди, деб хабар берди Украинанинг Ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаби ўзининг Теlegram-каналида. Улар Курахов, Покров, Бахмут, Угледар, Луганск, Запороже, Суми ва Харков йўналишларидан олиб келинган.
Россия Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев "РБК" нашрига маълум қилишича, Россия 41 нафар ҳалок бўлган ҳарбийни қабул қилиб олган.