Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги учрашуви ҳозирча режалаштирилмаган - CNN

A A A
Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги учрашуви ҳозирча режалаштирилмаган - CNN

Украина президенти Владимир Зеленский Туркия етакчиси Ражаб Эрдўған билан музокара ўтказиш ва урушни тугатиш бўйича мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилиш учун бугун Анқарага учиб кетди. Киевда хабар қилинганидек, Эрдўғaн билан учрашувдан сўнг Украина президенти кейинги ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади.

Шу билан бирга, Туркия ТИВдаги CNN манбаси Россия ва Украина делегациялари ўртасида расмий учрашув ҳозирча режалаштирилмаганини маълум қилди. Кремл аввалроқ музокаралар куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтишини маълум қилган эди.

Истанбулдаги музокараларда Украина манфаатларини СБУ раҳбари Васил Малюк, мудофаа вазири Рустем Умеров ва Туркияга аллақачон келган Бош штаб раҳбари Андрей Гнатов ҳимоя қилиши мумкин.

Зеленский Владимир Путин билан шахсан учрашишга тайёрлигини айтди, бироқ Россия, Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Истанбулга ҳақиқий музокаралар олиб бориш ваколатига эга бўлмаган “сохта” делегация юборган. Кремл Путиннинг иштирокини рад этди ва Россия делегацияси таркибига фақат 2022 йилги муваффақияциз музокараларда қатнашган расмийлар кирган.

Шу билан бирга, Туркия президентининг расмий вакили Эрдўғaн зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва ҳақиқий тинчлик музокаралари бошланишини талаб қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Анқара Зеленский билан “жорий воқеаларнинг барча жиҳатларини” муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 16:04 15.05.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!