Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия ва Туркия Идлибда қуролсизлантирилган зона чегараларини белгилади

Россия ва Туркия Идлибда қуролсизлантирилган зона чегараларини белгилади

Туркия ва россиялик ҳарбийлар 19—21 сентябрь кунлари Анқарадаги учрашувда Суриянинг Идлиб вилоятидаги қуролсизлантирилган зона чегараларини белгилаб олди. Бу ҳақда 21 сентябрь Туркия Мудофаа вазирлиги хабар қилди, деб ёзади «РИА Новости».«Туркия Мудофаа вазирлигида 19—21 сентябрь кунлари Сочи келишувини амалга оширишга дахлдор асосий масалалар бўйича Россия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда Суриянинг Идлиб вилоятида географик тузилиш ва аҳоли пунктларининг жойлашуви ҳисобга олиниб, қуролсизлантирилган зона чегаралари белгиланди. Келишувни амалга ошириш режалаштирилган режимда давом этмоқда», — дейилади бошқарма баёнотида.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 00:40 22.09.2018. Ўқилди: 1048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!