Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди.
Келишув тафсилотларидан хабардор Россия разведкасининг собиқ вакилининг сўзларига кўра, КХДР Украинага аввалига мингга яқин, кейин эса яна кўпроқ аскарини юбориши мумкин. Нашр суҳбатдоши келишувнинг махфий банди ҳақида қўшимча маълумот бермади.
"Ҳозирча Шимолий Корея қўшинларининг аксарият қисми фронт чизиғидан хавфсиз масофада жойлашган", деди у, бироқ уларга руслар фронтда логистика ва тактика билан қандай шуғулланаётгани, шунингдек, дронлар билан жанговар машғулотлари кўрсатилмоқда.