Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ёрдам тўғрисидаги келишув тафсилотлари маълум бўлди.
Тhe Korea Herald нашри томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Россия Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлаши эвазига Шимолий Кореяга йилига 600-700 тонна гуруч ва аскарлари учун 200 миллион доллар тўлашни ваъда қилган.
Шунингдек, келишув Пхенянга космик технологияларни ўтказиш ва Корея ярим оролида ҳарбий можаро юзага келган тақдирда Россиядан эҳтимолий ёрдам кўрсатишни ҳам назарда тутади.