Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия Украинани босиб олишга деярли тайёр — манба

A A A
Россия Украинани босиб олишга деярли тайёр — манба

Россия ҳукумати ҳали Украина ҳудудига бостириб киришга тайёр эмас, аммо ҳарбий операцияни режалаштиришнинг охирги босқичида. Бу ҳақда Украина қуролли кучларидаги манбаларга таяниб, The New York Times хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, Москва бир неча ҳафта ичида «босқин»га тайёрланиши мумкин. Айни дамда Украина чегаралари яқинида етарлича ҳарбийлар бор, бироқ бутун инфратузилма, масалан, таъминот линиялари ҳали қурилмаган. Касалхоналар ва алоқа тизимларини жойлаштириш, самолётлар ва ҳарбий хизматчиларни ташиш ҳам давом этмоқда, дейди манбалар.

Газетанинг таъкидлашича, сўнгги икки ҳафта ичида Қримга 10 мингга яқин рус қўшинлари киритилган, ярим оролдаги баъзи бўлинмалар юқори шай ҳолатга келтирилди. Бундан ташқари, Қримга Миллий гвардия бўлинмаси юборилди. Киевга кўра, у «босиб олинган ҳудудни назорат қилиш учун» ишлатилиши мумкин.

Киритилди: 00:12 06.02.2022. Ўқилди: 10891 марта. Фикрлар сони: 37 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда