Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия украиналик ўлган аскарларни Украинага топширди

Россия украиналик ўлган аскарларни Украинага топширди

Россия 1212 нафар ҳалок бўлган украиналик ҳарбийларнинг жасадларини Украина томонига қайтарди.

Бу ҳақда Украина ҳарбий асирлари билан муомала қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб маълум қилди.

Улар орасида Курск, Харьков, Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятларида жанг қилган ҳарбийлар бор.

Дастлаб ҳарбий хизматчиларнинг жасадлари ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд-тиббий экспертиза вакилларига топширилади.

Бугун брифингда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия Украинага ўзининг 6 минг аскар ва зобитларининг жасадларини топшириш бўйича Истанбул келишувини бажаришга тўлиқ тайёр эканлигини маълум қилди.

Киритилди: 15:50 11.06.2025. Ўқилди: 1113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!