Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Украинадаги уруш учун Африкадаги одам ёллашни кучайтирди

 Россия Украинадаги уруш учун Африкадаги одам ёллашни кучайтирди

Россия Украинадаги уруш учун Африкадаги одам ёллашни кучайтирди — Буюк Британия Мудофаа вазирлиги.

"Кремл Россия аҳолисини урушга сафарбар қилишдан қочиш учун африкалик аскарларни жалб қилмоқда", дейилади Британия Мудофаа вазирлигининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Украина разведкаси Россия Федерацияси КХДР аскарларидан фойдаланаётгани ҳақида бир неча бор хабар берган эди. Президент Володимир Зеленский Россия Федерациясининг Курск вилоятида жойлашган шимолий кореялик аскарларнинг бир қисми аллақачон Украина Қуролли кучларига қарши жангларда қатнашаётганини ва йўқотишларга учраганини маълум қилган эди.

Украина президентининг сўзларига кўра, Курск вилоятида 11 минг нафар Шимолий Кореялик аскар бор. Жанубий Корея раҳбарияти ҳам бу маълумотларни тасдиқлаган.

Киритилди: 16:23 10.11.2024. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!