Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия Украина портларига ўтиш йўлларини миналамоқда

A A A
Россия Украина портларига ўтиш йўлларини миналамоқда

Британиянинг БМТдаги доимий вакили Барбара Вудворднинг айтишича, Россия Украина портларига яқинлашувни қўшимча равишда миналаштирди.

Унинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати Россия ҳарбийлари Украинанинг дон заводларига ҳужумларни кучайтириши, жумладан, Қора денгиздаги тинч аҳоли кемаларига зарба бериши мумкинлиги ҳақида маълумотга эга.

Дипломат Британия Бош вазири Риши Сунак бу маълумотни аллақачон Владимир Зеленский билан баҳам кўрганини таъкидлади.

"Бундан ташқари, биздаги маълумотларга кўра, Россия Украина портларига яқинлашишда қўшимча денгиз миналарини ўрнатган", деди Вудворд.

Киритилди: 07:42 26.07.2023. Ўқилди: 2753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда