Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Трампнинг лавозимда қолишини истаяпти, Хитой-чи?.. 

Россия Трампнинг лавозимда қолишини истаяпти, Хитой-чи?.. 

Россия, Хитой ва Эрон АҚШда бўлиб ўтадиган президент сайлови натижаларига таъсир кўрсатишни истайдиган давлатлар сирасига киради. АҚШ Контрразведка ва хавфсизлик миллий маркази раҳбари Уильям Эванина ана шундай баёнот билан чиқди.

Унинг айтишича, хорижий давлатлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайлов натижаларини ўзгартириш учун “ошкора ва яширин таъсир чоралари”дан фойдаланмоқда. 

Сайловда Республикачилар партияси номидан амалдаги президент Дональд Трамп қатнашади. Демократлар номидан унинг рақиби Жо Байден бўлади. 

Эванинанинг сўзларига кўра, Россия Трампнинг лавозимда қолишини истаяпти, Хитой бунга халал бермоқчи. Эрон эса АҚШнинг демократик институтларига ва шахсан президентга бўлган ишончни чиппакка чиқармоқчи. 

АҚШ разведкаси 2016 йилдаги сайловга ҳам Москва аралашган деб тахмин қилади, Россия эса буни рад этиб келади. 

Киритилди: 23:48 08.08.2020. Ўқилди: 4510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!