Украинанинг Никопол шаҳрида Россия кучлари томонидан ўққа тутилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди ва етти киши яраланди.
Бу ҳақда Днепропетровск вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Александр Ганжа маълум қилди.
"Никопол туманида (зарбалар натижасида) 31 ёшли эркак ҳалок бўлди. Унинг оиласига самимий ҳамдардлик билдираман. Яна етти киши жароҳат олди. 30 ёшли эркак ўртача аҳволда касалхонага ётқизилди. Қолганлари амбулатория шароитида даволанмоқда", деб ёзди у.
Хабар қилинишича, кун давомида Россия армияси ҳудудга артиллерия ва FPV-дронлари билан ҳужум қилган. Никопол, Покровска, Марганец ва Мировска жамоалари зарар кўрган.
Иккита беш қаватли бино ва еттита хусусий уй, автомобиллар, бизнес ва бошқа объектлар ҳам вайрон бўлган.
Унинг сўзларига кўра, Россия Қуролли Кучлари Синелники туманидаги Маломихайловса жамоасига дрон билан зарба берган. Хусусий уйга зарар етган.