Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ТИВ: "Украинага тинчликпарвар кучларнинг киритилиши НАТО билан тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келади"

Россия ТИВ: "Украинага тинчликпарвар кучларнинг киритилиши НАТО билан тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келади"

Украинага тинчликпарвар кучлар ниқоби остида Ғарб қўшинларининг киритилиши Россия ва НАТО ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.

"Яна бир бор эътиборни Россия ва НАТО ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келадиган бундай сценарийга қатъиян қарши эканлигига эътибор қаратмоқчиман", деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили, бир қатор Европа Иттифоқи давлатлари ва "хоҳловчилар коалицияси" деб номланган Буюк Британиянинг Украинага тинчликпарварлик ғоялари остида ўз қўшинларини юбориш ташаббусини шарҳлар экан.

Мария Захарова, шунингдек, Лондон ва Париж Украинадаги "тинчликни сақлаш амалиёти" ниқоби остида мамлакатга ҳарбий аралашув режаларини яширишаётганини айтди. "Лондон ва Париж Украинага ҳарбий аралашув режаларини ишлаб чиқишда давом этмоқда. Буларнинг барчаси тинчликпарварлик миссияси сифатида ниқобланган", - деди Россия ТИВ расмий вакили.

Киритилди: 17:47 27.03.2025. Ўқилди: 833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!