Хабарга кўра, Сергей Лавров ва Марко Рубио ўртасидаги суҳбатда Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш масаласи муҳокама қилинган.
"Сергей Лавров Киевнинг президент Владимир Путин томонидан илгари сурилган Истанбул музокараларини қайта бошлаш таклифини қабул қилишида Вашингтоннинг ижобий ролини қайд этди. Шунингдек, Лавров Москванинг АҚШ билан биргаликда Украина можаросини ҳал қилиш йўлидаги ҳаракатларни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади. Рубио эса асирларни алмашиш бўйича келишувлар ва икки давлат расмийлари томонидан сулҳ шартларига оид қарашлар тайёрланаётганини олқишлади", дейилади Россия ТИВ баёнотида.