Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Россия тайёр». Путин АҚШ ҳақида гапирди

A A A
«Россия тайёр». Путин АҚШ ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Москва Вашингтон билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр. Бу ҳақда Путин «Вести в субботу» дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг эслатишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири айнан Россия-Америка муносабатларини яхшилаш бўлган. 

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Трамп билан халқаро майдончалардаги учрашувлар икки томонлама муносабатларга етарли эътибор қаратиш имконини бермаяпти.

«Мен шуни айтмоқчиманки, биз Қўшма Штатлар билан муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш, нормаллаштиришга тайёрмиз. Воситалар турлича бўлиши мумкин, жумладан, шахсий учрашувлар орқали ҳам», - дея таъкидлаб ўтди Путин.

Manba: kun.uz

Киритилди: 11:33 09.06.2018. Ўқилди: 3456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда