Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинани Луганск вилоятидаги шифохонани ўққа тутишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинани Луганск вилоятидаги шифохонани ўққа тутишда айблади

Департаментнинг маълум қилишича, отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган, 24 киши яраланган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украина Қуролли кучларини Луганск вилоятидаги госпитални ўққа тутишда ва 14 кишининг ўлимида айблади.

Россия ТИВ маълумотларига кўра, “Украина қуролли кучлари АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS кўп учирувчи ракета тизимлари ва НАТО давлатлари томонидан тақдим этилган разведка маълумотлари, жумладан, сунъий йўлдош орқали Новоайдардаги касалхонага ҳужум уюштирган”.

Департаментнинг маълум қилишича, отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган, 24 киши яраланган.

“АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатларининг Киев томонидан халқаро гуманитар ҳуқуқнинг навбатдаги даҳшатли оёқ ости қилинишига муносабат билдирилмаётгани уларнинг можарога бевосита алоқадорлигини яна бир бор тасдиқлайди”, — дейилади ТИВ хабарида.

Киритилди: 21:45 29.01.2023. Ўқилди: 2680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!