Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келаси ҳафта АҚШга боради

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келаси ҳафта АҚШга боради

АҚШ расмийларининг жума куни берган маълумотига кўра,  Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келаси ҳафта Вашингтонга ташриф буюради. Лавров АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар олиб боришни режалаштирган.

Икки давлатнинг юқори мартабали амалдорлари ушбу учрашувда қурол назорати,  Украина ва Суриядаги вазият ҳамда АҚШ-Россия муносабатларининг кескинлашуви билан боғлиқ бошқа масалаларни муҳокама қилишади. Помпео ва Лавров ўтган йили Ню-Йорк ва Россияда бир неча бор учрашишди.Шунингдек, улар телефон орқали ҳам мулоқот олиб боришган. Аммо Вашингтон илк марта уларнинг учрашувига мезбонлик қилади.

Киритилди: 18:55 08.12.2019. Ўқилди: 1716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!