Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Швеция ҳаво ҳудудини бузиб ўтди

Россия Швеция ҳаво ҳудудини бузиб ўтди

Россия қирувчи самолёти 14 июнь куни Швеция ҳаво ҳудудини бузиб ўтган. Бу ҳақда Стокгольмдаги манбаларга асосланиб, Reuters хабар берди.

Манбада айтилишича, Россия самолёти жума куни Болтиқбўйи ҳудудидаги Готланд ороли шарқида Швеция ҳаво ҳудудини бузган. Бунга жавобан Швеция ҳарбийлари ҳудудга иккита қирувчи самолёт юборган.

Швеция қирувчи самолётлари учувчилари Россия самолётига сигнал юбориб, ҳудудни зудлик билан тарк этишга чақирган. Учувчи сигналларга жавоб бермаган.

Ҳаво ҳудудини бузган рус самолёти СУ-24 қирувчиси бўлган. Уни ҳудуддан ҳайдаб чиқариш учун Стокгольм маъмурияти Gripen самолётларидан фойдаланган.

“Россиянинг хатти-ҳаракатлари қабул қилиб бўлмасдир. Бу бизнинг ҳудудий яхлитлигимизга ҳурматсизликдан далолат беради”, — деган Швеция ҳаво кучлари қўмондони Ёнас Викман.

Маълумотларга кўра, 14 июнь куни Швеция армияси НАТОдаги иттифоқчилари билан Болтиқбўйидаги ҳарбий машғулотларда қатнашаётган бўлган. Россия бу машқлар ўз ҳудудига таҳдид туғдириши ҳақида сигнал бериш учун қирувчи самолётларни ҳудудга учиргани тахмин қилинган.

Россия самолётлари томонидан Швеция ҳаво ҳудудини бузиш ҳолати охирги марта 2022 йилда кузатилган эди. Ўша йили иккита СУ-27 ва иккита СУ-24 самолётлари Готланд яқинда Стокгольм назорат чизиғидан ўтган.

Ғарб таҳлилчилари рус самолётлар ҳавога кўтарилишини Швецияга яқин Россиянинг Калининград вилоятига тўғридан-тўғри таҳдид юзага келгани билан изоҳлаган. НАТО ҳарбий машғулотлари ҳам Калининграддан унча узоқ бўлмаган ҳудудда амалга оширилган.

Швеция расмийлари Россиянинг ҳаракати нафақат Швециянинг, балки у аъзо бўлган НАТОнинг хавфсизлигига таҳдид эканини билдирган. Кремль баёнотларга жавоб бермаган.

Киритилди: 16:39 15.06.2024. Ўқилди: 1293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!