Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия Shahed'лар ёрдамида узоқ муддатли ҳужумни режалаштирмоқда

A A A
Россия Shahed'лар ёрдамида узоқ муддатли ҳужумни режалаштирмоқда

"Янги 2023 йилнинг икки кунида Украина Россия томонидан учирилган Эроннинг 80 дан ортиқ камикадзе дронларини уриб туширди", — деди Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида.

У яқин келажакда бу рақамлар ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

"Россия Shahed'лар орқали узоқ муддатли ҳужумни режалаштираётгани ҳақида бизда маълумотлар бор", — деди Украина президенти.

Унинг сўзларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ниҳоятда яхши ишламоқда ва Украина ҳар куни "муваффақият ҳамда ютуқлар"га муҳтож.

Киритилди: 13:46 03.01.2023. Ўқилди: 2175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда