Ёллаш ишлари собиқ разведка ходимлари томонидан бошқариладиган Алоқаларни ривожлантириш миллий тадқиқот институти орқали амалга оширилади.
Ушбу институт Европада ва Россияга қўшни давлатларда кўплаб конференциялар ва лойиҳалар ўтказади. Бу тадбирларда разведка хизмати вакиллари ва россияпараст кишилар яхши қўшничилик ҳақида гапирар экан, тингловчиларга Россия билан дўст бўлиш кераклиги, Ғарбнинг эса душманлиги ҳақидаги ғояларни сингдирадилар.