Унинг сўзларига кўра, бундай амалиётларга Россия танқидчиларини хорижда таъқиб қилиш, уларнинг яқинларига таҳдидлар қилиш, шунингдек, эҳтимолий заҳарлаш ҳолатлари киради.
Кацарованинг янги ҳисоботи қарийб 400 та ҳужжатлаштирилган трансмиллий репрессия ҳолатига асосланган. Унинг маълумотларига кўра, Украинага қарши кенг кўламли босқин бошланганидан сўнг 650 мингдан 900 минггача одам Россияни тарк этган.
Шунингдек, сиртдан чиқарилган суд ҳукмлари сони 2022 йилдаги 4 тадан 2025 йилда 157 тага етган.
Махсус маърузачининг таъкидлашича, хориждаги одамларни таъқиб қилиш усуллари ҳам ўзгарган. Ҳозир бундай босим учун ҳибсга олиш ордерлари, турли маълумотлар базалари, банк ва рақамли тизимлар, шунингдек, воситачи шахслардан фойдаланилмоқда.
Кацарова давлатларни Россиянинг экстрадиция ҳақидаги сўровларини бажармасликка чақирди, агар бу таъқиб қилинаётган шахсларнинг қийноққа солиниши ёки ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин бўлса.