Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Россия Қозоғистоннинг нуқтаи назарини ҳурмат қилади ва унга босим ўтказмоқчи эмас" - Мария Захарова ​​​​​​​

"Россия Қозоғистоннинг нуқтаи назарини ҳурмат қилади ва унга босим ўтказмоқчи эмас" -  Мария Захарова ​​​​​​​

Россия Қозоғистоннинг долзарб халқаро муаммолар, жумладан, Украина можароси бўйича нуқтаи назарини ҳурмат қилиши ва унга босим ўтказмоқчи эмаслигини айтмоқда. Бу ҳақида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Lenta.ru нашрига маълум қилган.

Яқинда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Путин иштирокидаги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлаганида Қозоғистон ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олмоқчи эмаслигини маълум қилганди.

Россиялик журналистлар ТИВ расмий вакили Захаровадан Тўқаевнинг баёноти бўйича қандай позицияда эканлигини сўраган.

"Бизнинг ёндашувларимиз турлича бўлиши мумкин, гўёки демократия ва плюрализмга содиқ бўлган, аммо ўзгача фикрга тоқат қилолмайдиган Ғарб режимидан фарқли ўлароқ, биз шерикларимизни ҳурмат қиламиз. Россия Қозоғистоннинг долзарб халқаро муаммолар, жумладан, Украина можароси бўйича нуқтаи назарини ҳурмат қилади ва унга босим ўтказмоқчи эмас", - дейди Захарова.

Шунингдек, Захарова Москва кун тартибидаги миллий масалани қўллаб-қувватлашда давом этишини, бироқ Нур-Султон билан ўзаро ҳурмат ва манфаат асосида тил топишга уринишини таъкидлади.

Киритилди: 20:42 23.06.2022. Ўқилди: 2678 марта. Фикрлар сони: 14 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!