Бугун 13 август, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Президенти Ўзбекистондаги уруш ва меҳнат фахрийларини мукофотлади

Россия Президенти Ўзбекистондаги уруш ва меҳнат фахрийларини мукофотлади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Тошкентда яшайдиган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини (Россия фуқароларини) Россия таъсис этган «Ғалабанинг 75 йиллиги» медали билан тақдирлади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Мукофотлар президент Владимир Путиннинг кўрсатмаси билан берилган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон СССР давлатларидан олиб келинган 1,5 миллиондан ортиқ инсонни очарчилик ва ўлимдан сақлаб қолган. Улардан 300 минги Ленинград, Беларусь, Польша ва Украинадан келтирилган етим болалар бўлган.

Уруш йилларида Ўзбекистонда 15 та ҳарбий дивизия ва бригада тузилган, Тошкентда жойлаштирилган ҳарбий ўқув юрти фронт учун минглаб ҳарбий ва сиёсий етакчиларни тайёрлаб берган.

Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллион киши яшаган бўлса, улардан 1,5 миллиони фронтга йўл олган. Урушга кетган ўзбекистонликлардан 420 минг нафари ҳалок бўлган, 640 минги тан жароҳати олган, 130 минг киши эса бедарак йўқолган.

Уруш йилларида 120 минг ўзбекистонлик ҳарбий давр орден ва медаллари билан тақдирланган, 280 кишига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони, 82 нафар ўзбекистонлик ҳарбийга эса тўлиқ даражадаги Шон-шараф ордени берилган.

Киритилди: 19:55 13.02.2020. Ўқилди: 2413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!